Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

​Трамп Чикаго ва Нью-Йоркка Миллий гвардияни юбормоқчи — Deutsche Welle

 ​Трамп Чикаго ва Нью-Йоркка Миллий гвардияни юбормоқчи — Deutsche Welle

Аввалроқ президент Вашингтонга 1900 дан ортиқ миллий гвардиячиларни сафарбар қилган ва АҚШ пойтахти полициясини федерал ҳукумат назоратига ўтказган эди, дея ёзмоқда нашр.

АҚШ президенти бундай ҳаракатларни “назоратдан чиқиб кетган жиноятчилик” билан изоҳлади. Энди Трамп ушбу чорани бошқа шаҳарларга ҳам қўллашни режалаштирмоқда. Бироқ сўнгги йилларда пойтахтдаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар статистикаси пасайиб бормоқда.

"Менимча, кейинги шаҳар Чикаго бўлади, кейин эса Нью-Йоркка ёрдам берамиз. Ушбу икки шаҳарда тартибсизлик ва жиноятчилик авжига чиққан", — деди Доналд Трамп.

Иллинойс штати губернатори, демократ Ж. Б. Прицкер президентнинг бу ғоясига кескин муносабат билдирди. "Одамлар Трамп маъмуриятининг ҳокимиятни авторитар шаклда эгаллаб олишини хоҳламайди", деди губернатор.

Танқидчилар Трампни ўз ваколатларини кенгайтиришга ва демократлар бошқарувидаги шаҳарларни назорат қилишга интилаётганликда айбламоқда.

Июн ойида АҚШ президенти Лос-Анжелесга Миллий гвардия ва денгиз пиёдаларини юборган эди, бу Трампнинг иммиграция сиёсатига қарши намойишларни тўхтатиш учун қилинди. Бу АҚШ президентининг сўнгги 60 йил ичида маҳаллий ҳокимият иродасига қарши бундай чорага биринчи марта қўл уриши ҳисобланади.

Киритилди: 12:18 24.08.2025. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!