Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Биз Суриянинг муваффақиятли бўлишини хоҳлаймиз..."

Трамп: "Биз Суриянинг муваффақиятли бўлишини хоҳлаймиз..."

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил раҳбариятига яҳудий давлати томонидан Суриянинг янги раҳбариятини тан олиш бўйича ҳеч қандай илтимос билдирмаганини маълум қилди.

"Мен Исроилдан буни сўраганим йўқ," - деди у БАА дан АҚШга кетаётган президент самолётида журналистнинг шу ҳақидаги саволига жавоб бераркан.

Унинг айтишича, АҚШнинг Сурияга нисбатан санкцияларини бекор қилиш Исроилга Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштириш кераклиги ҳақидаги сигнал эмас. "Бу шунчаки биз тўғри деб топган нарса," - деди Трамп санкция тартибини юмшатиш сабабларини тушунтириб.

Трамп, шунингдек, Сурияга нисбатан санкциялар режимининг юмшатилиши ва мамлакат янги раҳбариятининг муваққат бошлиғи Аҳмад аш-Шаръа бошчилигида бўлиши мамлакатнинг муваффақиятли ривожланиши учун асос бўлишини таъкидлади. "Биз Суриянинг муваффақиятга эришишини истаймиз. Кўриб турганингиздек, бу санкциялар ҳақиқатан ҳам жуда қаттиқ эди ва улар мавжуд бўлганда мамлакатнинг муваффақиятга эришиш имконияти умуман йўқ эди. Энди уларнинг имкониятлари бор ва уларнинг раҳбари - кучли шахс, ёш, ғайратга тўла, у яхши натижаларга эришишни хоҳлайди," - деди Трамп.

Киритилди: 20:36 16.05.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!