АҚШ президенти Дональд Трамп простата саратони ташхиси қўйилган ўзидан олдинги президент Жо Байденга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
У тегишли нашрни Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
"Мелания ва мен Жо Байденнинг яқинда қўйилган тиббий ташхисидан қайғудамиз. Собиқ президентнинг рафиқаси Жилл ва унинг оиласига энг самимий тилакларимизни билдирамиз, Жонинг тез ва муваффақиятли тузалиб кетишини тилаймиз", деб ёзган Трамп.
Аввалроқ Байден вакиллари АҚШнинг 46-президентига простата саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Уларнинг фикрига кўра, саратон гормонал терапияга жавоб беради, бу эса уни самарали назорат қилиш имконини беради.
Америка маъмуриятининг собиқ раҳбари 82 ёшда. 2023 йилнинг март ойида у хавфли тери лезёнини олиб ташлаш учун операция қилинди.