Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: Байденнинг саратон ташхиси нега яширилганини аниқлаш керак!

Трамп: Байденнинг саратон ташхиси нега яширилганини аниқлаш керак!

Жамоатчилик АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденда простата саратони аниқлангани ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган, деди Америка етакчиси Дональд Трамп.

"Бу ҳақда анча олдин хабар берилмаганига ҳайронман. Чунки тўққизинчи босқичга ўтиш учун кўп вақт керак. Мен ҳозиргина тиббий кўрикдан ўтдим. Сиз ўша аниқ [онкологик] тадқиқот натижаларини кўрдингиз. Ўйлайманки, бу тиббий кўрикдан ўтаётган барча учун стандарт тадқиқотдир," - дея сиёсатчининг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, маълумотларни ошкор қилиш нега шунча вақт олганини аниқлаш керак.

"Бу даражадаги хавфга эришиш учун йиллар керак бўлиши мумкин. Бу жуда, жуда ачинарли ҳолат ва мен бундан жуда афсусдаман ва одамлар нима бўлганини аниқлашга ҳаракат қилишлари керак, деб ўйлайман," деб қўшимча қилган Трамп.

Киритилди: 06:53 20.05.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!