АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ АҚШнинг 46-президенти Жо Байден қалам (ҳужжатларни автоматик имзолаш мосламаси) ёрдамида имзолаган барча афв этиш ҳужжатлари бошқа барча ҳужжатлар қатори ўз кучини йўқотганини маълум қилди.
Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Truth Social ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Байден қалам ёрдамида имзолаган "ҳар қандай ҳужжатлар, декларациялар, ижро буйруқлари, меморандумлар ёки шартномалар" "яроқсиз деб ҳисобланади".
"Кимки афв этиш тўғрисида қарор қабул қилган ёки шу тарзда имзоланган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни олган бўлса, илтимос, билингки, улар бутунлай ўз кучини йўқотади ва қонуний кучга эга эмас", — дея қўшимча қилди Трамп.
28 ноябрь куни Трамп, шунингдек, "уйқусираб Жо Байден қалам ёрдамида имзолаган ҳар қандай ҳужжатлар – уларнинг тахминан 92 фоизи энди ўз кучини йўқотади", деди. Америка раҳбари ўшанда таъкидлаганидек, "радикал сўл демократлар" амалда “Байденнинг президентлик ваколатларини тортиб олишган”.