Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Аш-Шараа билан учрашувида Сурияга нисбатан асосий санкциялар бекор қилинишини маълум қилди — OAВ

Трамп Аш-Шараа билан учрашувида Сурияга нисбатан асосий санкциялар бекор қилинишини маълум қилди — OAВ

Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашув Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд воситачилигида ўтказилди. Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали муҳокамада қатнашди.

Доналд Трамп Аҳмад аш-Шараага Сурия учун тарихий имконият яратилганини билдирди. Қўшма Штатлар президенти Сурия раҳбарини Исроил билан муносабатларни яхшилаш, хорижий террорчиларни мамлакатдан чиқариб юбориш, АҚШ билан биргаликда ИШИДнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик ва бошқа вазифаларни ўз зиммасига олишга чақирди.

Аҳмад аш-Шараа Қўшма Штатлар, Саудия Арабистони ва Туркия етакчиларига миннатдорлик билдириб, Сурия дунё учун очилишини, Эрон таъсирини камайтиришини айтди ҳамда уларни мамлакат нефт ва газ соҳасига инвестиция киритишга чақирди.

Киритилди: 14:18 14.05.2025. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!