Унга кўра, АҚШ Эроннинг ядро қуроли яратиш имкониятини йўқ қилган, мамлакатда эса “вазминроқ етакчилар” ҳокимиятга келган. Вашингтон Теҳрон билан келишувдан қатъи назар, операцияни тугатиб, минтақани тарк этади.
“Эрон иқтисодиёти ва ҳарбий салоҳияти жиддий заифлаштирилди, операцияни давом эттиришга эҳтиёж қолмади”, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари АҚШ вақти билан бугун соат 21:00 да Эрон масаласи бўйича халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.