Ушбу лойиҳага $22,5 млрд маблағ ажратилади
Гап АҚШнинг Вашингтон-Даллес халқаро аэропорти ҳақида кетмоқда. Лойиҳага кўра, реконструкциядан кейин аэропорт ўзининг тарихий қиёфасини сақлаб қолади.
Шу билан бирга, йўловчилар энди кўп танқид қилинадиган ноқулай автобуслардан фойдаланмайди.
Уларнинг ўрнига пиёдалар учун туннеллар, автоматик ҳаракатланувчи йўлаклар, терминаллар орасида ҳаракатланувчи ерости поездлари ва ойнаванд ўтиш йўлаклари барпо этилади.