Президент халққа мурожаат билан чиқиб, ўз маъмуриятининг ютуқлари ҳақида гапирди.
▪️Бир йил олдин АҚШ "ўлган" эди, ҳозир эса дунёдаги энг зўр мамлакатга айланди.
▪️11 ой ичида ҳукумат АҚШ тарихидаги бошқа маъмуриятларга қараганда кўпроқ ютуқларга эришди.
▪️АҚШга денгиз орқали кириб келадиган гиёҳванд моддалар оқими 94 фоизга камайди.
▪️Америка армияси дунёдаги энг қудратли армияга айланди.
▪️АҚШ чегараси мамлакат тарихидаги энг ҳимояланган чегара бўлди.
▪️АҚШ сўнгги 50 йил ичида биринчи марта муҳожирларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини кузатмоқда.
Бундан аввал журналист Такер Карлсон Оқ уй раҳбари бугунги мурожаатида гўё Венесуэлага қарши уруш эълон қилинишини айтган эди. Бироқ бу тўғрисида гап бўлмаган.