Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш тўғрисидаги меморандумни имзолади — Оқ уй

Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш тўғрисидаги меморандумни имзолади — Оқ уй

Хабар берилишича, АҚШ чиқадиган ташкилотлардан 31 таси БМТ шафелигида, 35 таси эса ушбу халқаро ташкилотдан ташқарида фаолият юритади. Оқ уй маълумотига кўра, уларнинг барчаси “энди АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди”.

АҚШ чиқадиган ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати Оқ уй сайтида эълон қилинди. Рўйхатда, жумладан, қуйидагилар бор:

◾️ Украина Илмий-технологик маркази — оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган;

◾️ Венеция комиссияси;

◾️ БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масаласи бўйича махсус вакили офиси;

◾️ БМТ Демократия жамғармаси.

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг баёнотида айтилишича, Доналд Трамп маъмурияти мамлакат аъзолиги тўхтатилаётган ташкилотларни “исрофгарчиликка йўл қўядиган, самарасиз, зарарли”, “ёмон бошқариладиган”, “ортиқча” ёки “АҚШнинг давлат суверенитетига, эркинликларига ва умумий фаровонлигига таҳдид солувчи” деб баҳолаган.

Киритилди: 18:29 08.01.2026. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!