Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ яқин орада Эрон қирғоқларига иккинчи авиаташувчи кемасини юборади"

Трамп: "АҚШ яқин орада Эрон қирғоқларига иккинчи авиаташувчи кемасини юборади"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон келишувга эриша олмаса, яқин орада Эронга иккинчи Америка авиаташувчи кемаси жанговар гуруҳи юборилишини эълон қилди.

Трамп бу ҳақда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

"У жуда тез орада жойлаштирилади", деди Америка етакчиси Эронга иккинчи авиаташувчи кема ва унга ҳамроҳлик қилувчи кемаларни жойлаштириш ҳақидаги саволга жавоб берар экан. "Бизда у ерда аллақачон биттаси бор".

"Агар келишувга эриша олмасак, бизга бу керак бўлади", деб қўшимча қилди Трамп ва иккинчи авиаташувчини юбориш сабабларини тушунтирди.

Киритилди: 08:50 14.02.2026. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!