Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ ва Исроил биргаликда Эроннинг 49 нафар юқори лавозимли амалдорини ўлдирди"

Трамп: "АҚШ ва Исроил биргаликда Эроннинг 49 нафар юқори лавозимли амалдорини ўлдирди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қилинган сўнгги зарбалар натижасида 49 нафар юқори лавозимли Эрон амалдори ҳалок бўлганини ва бу мамлакат бошқарувини сезиларли даражада заифлаштирганини айтди.

Трамп бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг қўшимча қилишича, ҳатто эронликларнинг ўзлари ҳам ҳозирда мамлакатни ким бошқараётганини билишмайди. "Биз 49 нафар юқори лавозимли Эрон амалдорини ўлдирганмиз. Булар етакчилар эди ва уларнинг баъзилари турли лавозимларга кўриб чиқилаётган эди. Энди биз мамлакатни ким бошқараётганини билмаймиз. Улар ҳам билишмайди", деди Трамп.

Президент эронликлар "бироз такаббур бўлиб, барчаси бир жойга тўпланишганини, бу эса уларнинг мағлубиятига сабаб бўлганини" таъкидлади. Шунингдек, у АҚШ Эрон билан уранни бойитишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмаганини ва музокаралар бўйича таклифлар доимий равишда орқага сурилаётганини қўшимча қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, сўнгги зарбалар Эрон таҳдидини зарарсизлантириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича АҚШнинг узоқ муддатли кампаниясининг бир қисмидир.

Трамп Қўшма Штатлар ва Исроилнинг ҳаракатлари "ядровий қурол таҳдидининг олдини олиш ва минтақада стратегик барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган" эканлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!