Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп АҚШ Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталарни отиш учун рухсат бергани ҳақидаги хабарларни рад этди

Трамп АҚШ Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталарни отиш учун рухсат бергани ҳақидаги хабарларни рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Украинага Россиядаги нишонларга қарши узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат бергани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Трамп ижтимоий тармоқдаги Truth Social саҳифасида эълон қилган баёнотида “Wall Street Journal” газетаси тарқатган хабарни ёлғон деб атади. Нашрга кўра, АҚШ гўёки Украинага Россия ичкарисидаги нишонларга қарши узоқ масофали ракеталарни ишлатишга рухсат бергани айтилган эди.

“Қўшма Штатларнинг бу ракеталар, уларнинг келиб чиқиши ва Украина улардан қандай фойдаланиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ”, — деди Трамп.

Аввалроқ Wall Street Journal Америка расмийларига таяниб, АҚШ гўёки Украинанинг Россияга қарши Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарини ишлатишга қўйилган чекловларни бекор қилгани ҳақида хабар берган эди.

Нашр таъкидича, бу “эълон қилинмаган қарор” Мудофаа вазири Пит Хегсетдaн ваколатлар АҚШнинг Европадаги қўшинлари олий қўмондони ва НАТО қўмондони генерал Алексус Гринкевичга ўтганидан сўнг қабул қилинган.

Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари Британиянинг “Storm Shadow” қанотли ракетасидан фойдаланиб, Россиядаги портловчи моддалар ва ракета ёқилғиси ишлаб чиқарадиган объектга зарба берганини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!