Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ Лотин Америкасидаги нишонларга зарба беришни бошлайди"

Трамп: "АҚШ Лотин Америкасидаги нишонларга зарба беришни бошлайди"

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийлар наркотик моддалар савдосига қарши кураш доирасида тез орада Лотин Америкасидаги қуруқликдаги нишонларга зарба беришни бошлашини маълум қилди.

Трамп бу ҳақда вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.

"Бу наркотик савдогарлар 200 000 дан ортиқ одамни ўлдирган. Аслида улар ўтган йили 200 000 дан ортиқ одамни ўлдирган. Ва бу рақамлар камайди. Биз бу зарбаларни бераётганимиз учун рақамлар пасайиб кетди. Ва биз бу зарбаларни қуруқликда ҳам ўтказишни бошлаймиз", деди у.

"Биласизми, қуруқликда бу анча осон", — дея аниқлик киритди Трамп. "Бу анча осон ва биз улар қандай йўл тутишларини биламиз. Биз улар ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Биз улар қаерда яшашини биламиз. Биз ёмон одамлар қаерда яшашини биламиз ва буни тез орада бошлаймиз." - дея қўшимча қилди Трамп.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!