Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп АҚШ Колумбия ва Мексикада “тартиб ўрнатиши” зарурлигини айтди

Трамп АҚШ Колумбия ва Мексикада “тартиб ўрнатиши” зарурлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбия етакчиси Густаво Петрони гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришда айблади ва унга нисбатан Венесуэла президенти билан содир бўлганига ўхшаш сценарий такрорланиши мумкинлигини инкор этмаган. Трамп бу ҳақда Air Force One самолёти бортида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.

"Колумбия ҳам жуда оғир аҳволда, уни кокаин ишлаб чиқаришни ва уни АҚШга сотишни ёқтирадиган касал одам бошқаряпти, у бу иш билан узоқ шуғуллана олмайди", — деди Оқ уй раҳбари.

Трампдан бу гаплар Колумбияга қарши операция эҳтимолини англатадими, деб сўралганда, у: "Ёмон эшитилмайди", деб жавоб берган.

Бундан ташқари, АҚШ президенти қўшни Мексикани ҳам огоҳлантириб, "Улар ўзларини тартибга солиши керак, чунки бизга Мексика орқали гиёҳванд моддалар оқиб келмоқда ва биз нимадир қилишимизга тўғри келади", деди.

Доналд Трамп Мексика президенти Клаудия Шейнбаумни “ажойиб инсон” деб атади ва у билан гаплашганида АҚШ қўшинларини Мексикага юборишни таклиф қилганини айтди.

"Мексика ҳукумати бу муаммони ҳал қилишга қодир, аммо, афсуски, Мексикада картеллар жуда кучли. Картеллар Мексикани бошқармоқда", — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

Киритилди: 17:33 05.01.2026. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!