Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Ҳеч бир давлат халқаро полициячи ёки судья бўла олмайди"

"Ҳеч бир давлат халқаро полициячи ёки судья бўла олмайди"

Хитой ТИВ АҚШни Венесуэладаги операцияси туфайли халқаро муносабатлар барқарорлигига путур етказишда айблади.

Вазирлик вакили Мао Ниннинг айтишича, ҳеч бир мамлакат халқаро полициячи ёки судья сифатида ҳаракат қила олмайди, ҳар бир давлатнинг мустақил ривожланиш йўли бор ва бошқа иштирокчилар буни ҳурмат қилишлари керак.

Хитойда дунёнинг барча давлатлари халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми тамойилларига риоя қилишлари шартлиги эслатиб ўтилди.

Хитой низолашаётган томонларни юзага келган келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда.

Шунингдек, у яна Мадуро ва унинг рафиқасини зудлик билан озод қилишни талаб қилди, деб хабар беради Хитой ОАВ.

Киритилди: 21:57 06.01.2026. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!