Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп АҚШ флотида муҳим қарор қабул қилди

Трамп АҚШ флотида муҳим қарор қабул қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Хунг Каони мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари вазири лавозимига доимий асосда тайинлаш учун номзод сифатида кўрсатди.

Као ҳозирга қадар ушбу лавозим вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди. Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида бу қарорни эълон қилар экан, номзодга юқори баҳо берди.

«Ҳақиқий жангчи Хунг Каони АҚШнинг навбатдаги Ҳарбий-денгиз кучлари вазири лавозимига номзод сифатида кўрсатишдан мамнунман», — деб ёзди Трамп.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, Сенатни Као номзодини имкон қадар тезроқ тасдиқлашга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу Хунг Каога сўнгги ойларда олиб бораётган ишларини давом эттириш имконини беради.

Као 2026 йил апрель ойидан бери АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари вазири вазифасини бажариб келмоқда. У бу лавозимни Жон Фелан кетганидан кейин эгаллаган.

Бунга қадар Хунг Као АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Киритилди: 16:04 02.09.2026. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!