АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европа давлатлари америкаликлар позициясини Гренландия масаласида қўллаб-қувватламаганини эслаб қолади, деб маълум қилди.
Report агентлиги хабар беришича, бу ҳақда Трамп Довосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумидаги маърузасида айтди.
У АҚШ Гренландияни глобал хавфсизликни таъминлашда стратегик аҳамиятга эга ҳудуд деб ҳисоблаганини таъкидлади. Трамп сўзларига кўра, Вашингтон учун "буюк муаммони ҳимоя қилиш учун бу муз ҳудуди керак", аммо орол юрисдикциясига эга Дания АҚШ томонига кўмаклашмайди.
Трамп Дания ва Европа иттифоқи давлатларига мурожаат қилар экан:
"Сизда танлов бор: “ҳа” десангиз, биз сизга миннатдор бўламиз. Ёки “йўқ” десангиз, буни эслаб қоламиз", – деди.