Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ-Эрон музокаралари натижаси кейинги 48 соат ичида маълум бўлади"

Трамп: "АҚШ-Эрон музокаралари натижаси кейинги 48 соат ичида маълум бўлади"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар натижалари кейинги 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

Америка етакчиси бу ҳақда журналистларга 5 август куни Ҳормуз бўғози очилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш чоғида маълум қилди.

"Биз жуда яхши натижаларга эришмоқдамиз. Натижаларни 48 соат ичида билиб оламиз. Бу эртага ёки ундан кейин бўлиши мумкин. Сезиларли ютуқларга эришилди", деди Трамп Лос-Анжелесдан жўнаб кетишдан олдин.

Аввалроқ, Axios манбаларга таяниб, АҚШ чоршанба куни Ҳормуз бўғози очилиши бўйича Эрон ва Уммон билан вақтинчалик келишувларни эълон қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 11:30 05.08.2026. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!