Президент бу каби ҳаракатлар учун бир йиллик қамоқ жазосини белгилашни таклиф этди, дея хабар берди Fox4 телеканали.
"Улар бошқа давлатларнинг байроқларини фахр билан кўтариб юришади, АҚШ байроғини эса фақат ёқишади. Қўшма Штатлар байроғига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлмаган ҳар қандай шахс бир йилга қамалиши керак. Кўрамиз, бунга эриша оламизми", — деди Трамп Шимолий Каролина штатидаги Форт-Брегг ҳарбий базасида ҳарбийлар билан учрааҳувда.
Президентнинг айтишича, унинг маъмурияти айрим сенаторлар билан ҳамкорликда АҚШ байроғини ёқиш учун жазони жорий этадиган қонун устида ишламоқда.