АҚШ иттифоқчилари ва ҳозирда Эронда бўлган фуқаролар мамлакатни дарҳол тарк этишлари керак.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Детройтдаги Ford автомобиль заводига ташрифи чоғида айтган.
"Мен Эронни тарк этиш ёмон фикр эмас, деб айтардим", деди у АҚШ фуқароларининг Эронни тарк этиш зарурати ҳақидаги саволга жавобан.
Журналистлар "Truth Social "даги "ёрдам йўлда" деган баёноти билан нимани назарда тутганини сўрашганда, Америка раҳбари: "Кечирасиз, буни ўзингиз билиб олишингиз керак бўлади", деб жавоб берди.
Декабрь ойи охирида чуқур иқтисодий инқироз шароитида Ислом Республикасида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва улар бугунги кунгача давом этмоқда. Трамп илгари АҚШнинг намойишларга жавобан Эронга қарши зарбалар бериш эҳтимолини истисно қилмаган эди.