Дубайда янги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси атиги 10 кунга етади — Kühne+Nagel раҳбари Стефан Паул.
"Эрон билан уруш глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда дунёдаги ҳаво орқали юк ташиш қувватининг тахминан 18 фоизи мавжуд эмас, денгиз орқали ташувларда ҳам узилишлар кузатилмоқда", — деди у.
Паулнинг таъкидлашича, ҳозирча Европа давлатлари бу вазиятдан Форс кўрфази мамлакатларига нисбатан камроқ зарар кўрмоқда. Бироқ у ерда ҳам вазият тез ёмонлашиши мумкин.
"Энг хавфли ҳолат янги сабзавот ва мевалар таъминотида кузатилиши мумкин. Чунки минтақа бу турдаги маҳсулотлар бўйича импортга кучли даражада боғлиқ", — дея қўшимча қилди Паул.