Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп амалдорларни Signal’дан воз кечишга ундади

A A A
Трамп амалдорларни Signal’дан воз кечишга ундади

АҚШ президенти Доналд Трамп америкалик амалдорларга махфий ҳукумат маълумотларининг тарқалиши билан боғлиқ можароларга сабаб бўлган Signal мессенжеридан фойдаланишни тўхтатишни таклиф этди.

"Сигнал’дан фойдаланмаслик яхши бўлармиди?" - деди Трамп The Atlantic журнали билан суҳбатда, можаролардан сўнг маъмурият ходимларига нима айтгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Президент АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет билан гаплашганини айтди. "Менимча, у ўзини ўнглаб олади, - деди Трамп у ҳақда. - Мен у билан суҳбатлашдим, ижобий суҳбат бўлди".

Илгари Associated Press агентлиги Хегсетнинг Пентагондаги хонаси Мудофаа вазирлиги ўрнатган хавфсизлик протоколларини четлаб ўтувчи, ҳимояланмаган интернет уланиш нуқтаси билан жиҳозлангани ҳақида хабар берган эди. Вазир Сигнал’дан фойдаланиш учун ҳимояланмаган канал орқали интернетга кирган.

Киритилди: 22:45 28.04.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!