АҚШ президенти Дональд Трамп Time журналига берган суҳбатида, агар Исроил Ғарбий соҳилни аннексия қилишга уринса, АҚШ уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
«Бу бўлмайди. Мен араб мамлакатларига сўз берганман. Агар Исроил бу ишни қилса, у АҚШнинг барча қўллаб-қувватловини йўқотади», — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирда араб давлатларидан катта сиёсий қўллаб-қувватлов олмоқда ва аннексия бундай мувозанатни издан чиқаради.