Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп 70 дан ортиқ давлатни Хитой иқтисодиётини изоляция қилиш учун ҳамкорликка кўндирмоқчи

A A A
Трамп 70 дан ортиқ давлатни Хитой иқтисодиётини изоляция қилиш учун ҳамкорликка кўндирмоқчи

Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар бермоқда.

АҚШ президенти маъмурияти тарифлар бўйича музокаралар чоғида савдо ҳамкорларига импорт бўйича жорий этилган бож тўловларини камайтириш эвазига Хитой иқтисодиётини изоляция қилишни таклиф қилмоқчи.

Тhe Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Вашингтон 70 дан ортиқ савдо ҳамкори билан ўтказилаётган музокараларда улардан Хитойнинг ўз мамлакатлари орқали маҳсулот етказиб беришини тақиқлашни, Хитой компанияларига ўз ҳудудларида фаолият юритишга рухсат бермасликни ва Хитойдан арзон саноат маҳсулотларини харид қилмасликни сўрайди.

Нашр манбаларининг айтишича, қўйиладиган аниқ талаблар ҳар бир давлатнинг Хитой иқтисодиётига қанчалик боғлиқлигига қараб фарқ қилиши мумкин.

Вашингтон Пекин билан савдо уруши доирасида Хитой маҳсулотларига 145% миқдорида бож жорий қилган, Пекин бунга жавобан 125% бож билан жавоб қайтарган.

Киритилди: 12:13 16.04.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!