Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху яқин кунларда Вашингтонга ташриф буюради ва 7 июль куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Америка ва Исроил раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартиби ҳозирча батафсил ошкор қилинмаган. Бироқ томонлар биринчи навбатда Эрон ва Ғазо сектори атрофидаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.