АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йил бошида иқтисодий ва молиявий жиноятларда айбланган қатор шахсларни афв этиш ҳақида қарорлар қабул қилди.
Оқ уй маълумотларига кўра, гап асосан солиқ қонунбузарликлари, корпоратив фирибгарлик ва молиявий суиистеъмоллар билан боғлиқ ишларда маҳкум этилган “оқ ёқали” жиноятчилар ҳақида бормоқда. Афв этилганлар орасида йирик бизнес ва молия соҳаси вакиллари ҳам бор.
Трамп маъмурияти бу қарорларни “адолатни тиклаш” ва “ортиқча жазоларни юмшатиш” билан изоҳламоқда. Танқидчилар эса афвлар элита манфаатларини ҳимоя қилиш сифатида баҳоланмоқда.