Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Товуқ гўшти нархи ошиши мумкин

Товуқ гўшти нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда товуқ гўшти қимматлашиши мумкин.

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади. Бу парранда гўшти нархига таъсир этиши мумкин.

Мазкур ўзгариш жорий йилнинг 27 июнь куни президент томонидан қабул қилинган "Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Киритилди: 17:53 30.09.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!