Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қўнғирот” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан республикамизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига Хитой давлатидан олиб келинган қувур товарлари ўрганилганида, уларда ҳужжатларда кўрсатилган двигатель қисмлари мавжуд эмаслиги, аксинча ушбу қувурлар бурғулаш учун мўлжаллангани аниқланди. Тайинланган таснифлаш экспертизаси қарорига кўра ушбу товар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган рўйхатда кўрсатилмаганлиги ва унга нисбатан божхона тўлови ундирилиши маълум бўлди.
Ушбу ҳолатда тадбиркорлик субъектидан божхона тўловлари учун давлат бюджетига жами 1 миллиард 617 миллион сўм ундириладиган бўлди.