Сирдарё вилоятида Қарши — Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Lacetti русумли машина тўхтатилган вақтда юкхонасидан 361 килограмм эшак гўшти аниқланди.
Маълумотга кўра, гўшт маҳсулотлари Қашқадарёдан юборилган. Ветеринария лабораторияси улар эшак гўшти эканини расман тасдиқлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.