Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдан Токиога авиақатновлар қайта тикланади

Тошкентдан Токиога авиақатновлар қайта тикланади

Uzbekistan Airways АЖнинг Токио—Тошкент авиақатнови 14 апрелдан бошлаб қайта тикланади. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Нара префектураси, Нара шаҳри мэрияси, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) билан ҳамкорликда Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ген Накагава япон томони икки шаҳар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, 2023 йил давомида Нара шаҳрида Ўзбекистоннинг маданияти, сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган қўшма тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Ҳоким ўз мурожаатида Самарқанд ва Нара ўртасида ўрнатилган алоқаларни қадрлашини таъкидлаб, Самарқанднинг дунё илм-фани ва цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси, бой маданий мероси ҳамда туризм салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Иштирокчиларга Uzbekistan Airways АЖнинг Токио—Тошкент авиақатнови 14 апрелдан бошлаб қайта тикланиши билдирилди. Япониялик сайёҳлар ушбу тўғридан тўғри рейслардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонга боришга таклиф қилинди.

Киритилди: 17:17 28.03.2023. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!