Тошкентдан Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган тезюрар поезд ҳаракати синов тариқасида амалга оширилмоқда.
Хабарда айтилишича, поезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиш ва 415нафар йўловчини қабул қилиш имкониятига эга.
Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани атиги 3 соат ичида босиб ўтиши кўзда тутилган.