15 май куни Тошкент шаҳaр Миробод туманида жойлашган Шимолий вокзал ҳудудидаги вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган. Ёнғин соат 01:31 да қуршаб олинган ва 02:48 да, қарийб 3 соатда, тўлиқ ўчирилган.
Фавқулодда ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.