Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентдаги хонадонлар нега етарлича иситилмаётганлиги борасида баёнот берди.
Вазирликка кўра, Тошкент шаҳрида мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилган. Аммо газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти.
Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.