Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдаги учта туманда “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентдаги учта туманда “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Шу боисдан эртага, 2 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани: “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа тумани: “Зарафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Алишеробод”, “Темурийлар” ва “Ижодкор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда.

Киритилди: 23:55 01.04.2024. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!