Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган

Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган

Ушбу жиноятлар орадан ўн йил ўтиб фош бўлмоқда. Сабаби, бундан 8-9 йил олдинги суд жараёнлари умуман оммага ошкор қилинмас ва бу борадаги маълумотлар сир сақланар эди. Ҳозир эса суд тизимида ошкоралик бўлаётгани сир эмас.

Бундан 9 йил аввал 2010 йил 7 сентябрь куни, Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди Исаков Бахадир Ташпулатовичга нисбатан жиноят иши кўриб чиққан эди. 2006-2009 йилларда 1-сонли тергов ҳибсхонаси бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Б.Исаков ва унинг адвокати Т.Аманов ана шу жиноят иши юзасидан кассация шикояти берди ва  2019 йил 3 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида Кассация инстанцияси судлов ҳайъати Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.

“Jahon.uz”ахборот портали ихтиёрида бўлган суд ҳужжатларига кўра, Б.Исаков 2006 -2009 йилларда 1-сонли тергов ҳибсхонаси бошлиғининг тарғибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 045-сонли буйруғи талабларини қўпол равишда бузиб, 1-сонли тергов ҳибсхонаси 4-тартибот биносида 2007-2009 йилларда хизмат олиб борган тезкор вакиллар Н.Шакиров, Р.Расулов, Р.Джумаев ҳамда назоратчилар М.Дусов, Ф.Мўминов, Ш.Тошпулатов, Ш.Курбонов ва бошқа ходимлар уюшган жиноий гуруҳ тузиб, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, ҳибсхонада сақланган ўзига моддий томондан тўқ бўлган маҳбуслар Б.Тошпулатов, Э.Мадмаров, Ж.Норматов ва бошқа маҳбусларни, ҳаттоки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаган собиқ ходимлар Б.Ахунов, М.Тешабоев, У.Камолов ва бошқа маҳбусларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодексининг 58-моддасига зид равишда камераларга жойлаштиришиб, уларга хизмат юзасидан бириктирилган маҳкумлар ёрдамида маҳбусларни қийноққа солиб, қийноққа солиш билан қўрқитиб, ғайриинсоний ёки қадрқимматни камситиб, қонунга хилоф равишда жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишган.

Уюшган гуруҳ аъзолари мунтазам равишда товламачилик йўл билан ноқонуний бойлик орттиришни касб қилиб олишиб, маҳбус ва уларнинг қариндошларидан товламачилик йўли билан пул маблағларини олиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ва жиддий зиён етказилган.

Шунингдек, у спиртли ичимликларни муассасага киритиш тақиқланганлигини била туриб, 2009 йил август-сентябрь ойларида қўл остидаги назоратчилари Б.Медетов, К.Адилбеков, А.Хусанов ва А.Холиковларни хизматдан четлаштириш билан қўрқитиб, уларга муассаса ҳудудига спиртли ичимликларни олиб киришлари ҳакида ноқонуний буйруқлар берган.

Ўз навбатида назоратчи Б.Медетов, К.Адилбеков, А.Хусанов ва А.Холиковлар муассаса бошлиғининг ўринбосари Б.Исаковни буйруғини бажармаса уларни биронбир сабаб билан ишдан бўшаттириб юборишларидан қўрқиб, Б.Исаковнинг ноқонуний буйруғи билан мажбур бўлиб, унинг учун 1- сонли тергов ҳибсхонаси ҳудудига спиртли ичимликларни олиб кириб Б.Исаковга беришган.

Киритилди: 11:55 10.10.2019. Ўқилди: 4674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!