Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги кўча чироқлари сарфини камайтириш ҳисобига ойига қўшимча 4 400 та хонадонни электр энергияси билан таъминлаш мумкин

Тошкентдаги кўча чироқлари сарфини камайтириш ҳисобига ойига қўшимча 4 400 та хонадонни электр энергияси билан таъминлаш мумкин

Жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди.

Бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди. Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалади.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу тежалган электр энергияси республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Киритилди: 20:40 22.11.2022. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!