Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги кафеда жиноят содир этган ака-укалар қўлга олинди

Тошкентдаги кафеда жиноят содир этган ака-укалар қўлга олинди

2019 йил 30 июнь куни соат 02:00 ларда 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган “Олтин диёр” кафесига темир панжарасидан ошиб тушиб, шу кафенинг тўрт нафар ишчиларини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, улар орасидаги 18 ёшли  Д.Б.га тегишли “Редми” ва “Миезу” ҳамда Р.Э.га тегишли “Самсунг” русумли мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрорайонда яшовчи 25 ёшли Ф.А. ва унинг бирга яшовчи укаси 23 ёшли И.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:03 03.07.2019. Ўқилди: 1478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!