Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эрондаги жанговар гуруҳини кучайтирди

АҚШ Эрондаги жанговар гуруҳини кучайтирди

Эронга яқин ҳудудда жойлаштирилган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари гуруҳидаги жанговар кемалар сони бир ҳафта ичида 17 тадан 21 тага етди.

Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-денгиз институтининг ахборот хизмати маълумотларида келтирилган.

Айни пайтда Эроннинг жануби-шарқидаги Арабистон денгизида USS George Washington ва USS George Bush авианосецлари бошчилигидаги АҚШнинг иккита авианосец зарба бериш гуруҳи жанговар навбатчиликни ўтамоқда. Ҳар бир авианосецда 48 тадан қирувчи самолёт жойлаштирилган.

Авианосецлар билан бирга Эрон яқинида битта крейсер, 11 та ракета билан қуролланган эсминец ва денгиз пиёдалари экспедицион батальонига эга учта йирик десант кемаси ҳам жойлашган.

Айни вақтда Қизил денгиз ҳудудида Ямандаги можаро фонида АҚШнинг иккита ракета билан қуролланган эсминец кемаси фаолият олиб бормоқда. Яна иккита АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари эсминец кемаси Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган.

Аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ) газетаси АҚШ Эронга қарши зарбаларни қайта бошлашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!