Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги “дом”нинг томига ноқонуний ресторан қурилгани аниқланди

Тошкентдаги “дом”нинг томига  ноқонуний ресторан қурилгани аниқланди

Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг томига ноқонуний ресторан қурилгани аниқланди, дея ёзмоқда Узнюс.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.

Рейд тадбири давомида Яккасарой тумани “Шота Руставелли” кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди.

Таъкидланишича, мазкур ресторан шаҳарсозлик меъёрлари ва қонунчиликка зид. Натижада уйнинг бардошлилик даражасига ҳам кескин хавф туғдирган.

“Агар фуқаро айтилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бажармаса, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади ҳамда мазкур ҳолатни мажбурий тартибда бартараф этиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилади”,- дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!