Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги "Чорсу" бозори директор ўринбосари жиноят устида қўлга олинди

Тошкентдаги "Чорсу" бозори директор ўринбосари жиноят устида қўлга олинди

2022 йил 7 март куни Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда «Эски-Жўва деҳқон бозори» АЖ директори ўринбосари бозор ҳудудидан савдо жойини ажратиб бериши учун 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖКБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Эски-Жўва деҳқон бозори» АЖ директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари шу бозорда қуруқ мева павильони сотувчиси орқали ариза муаллифидан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 8 март куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:14 11.03.2022. Ўқилди: 4812 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!