Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкиб кетган 17 ёшли йигитнинг жасади топилди

Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкиб кетган 17 ёшли йигитнинг жасади топилди

Маълумотларга кўра, марҳум официант бўлиб ишлаган.

Тошкент шаҳридаги “Seoul Mun” сайилгоҳи ҳудудидаги Бўрижар сув каналида 17 ёшли йигитнинг жасади 24 август куни топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳақиёт Шамсутдинов хабар берди. Маълумотларга кўра, марҳум официант бўлиб ишлаган.

Йигит каналга кепкасини олиш учун сакрагани, бироқ сувдан чиқиб кетишга улгурмагани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унинг ёнида бўлган дўсти ҳам қутқаришга уриниб кўрган, аммо унинг ўзи зўрға қирғоққа чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган ва ҳодиса тафсилотлари бўйича текширув давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтириш, шунингдек, ёшлар ўртасида сув ҳавзаларида эҳтиёт чораларига риоя қилиш бўйича тарғиботни кучайтириш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 18:35 25.08.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!