Бу ҳақда "Зўр ТВ" телеканалининг "Бу кун" дастурида маълум қилинди.
Тошкент шаҳридаги "Авиасозлар" бозорида номаълум шароитда чўчқа гўштидан тайёрланган маҳсулотларни анча вақтдан бери сотиб келишаётгани аниқланди.
"Ҳаво ҳарорати 50 градусга яқин бўлаётган бир пайтда маҳсулотлар ташқарида сотилмоқда. Бундан ташқари яроқлик муддатлари ва ишлаб чиқарилган жойи кўрсатилмаган. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон ичак фаолиятини бузилишига, турли хилдаги захарланишларга олиб келиши мумкин. Захарланиш пайтида ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилмаганида, ҳаттоки ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин" - деди Санэпидемқўмита Тошкент шаҳар матбуот хизмати рахбари Жонибек Одилжонов.