3 декабрь куни эрталаб Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси маълумотларига кўра, ҳодиса тахминан соат 10:25 да Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида юз берди. Тўқнашувда Hongi ва BYD русумли автомобиллар иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда татқалган кадрларга кўра машиналардан бири том маънода парчаланиб кетган, бошқа транспорт воситалари ҳам оғир шикастланган.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари аниқланмоқда.