Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 13 ёшли қиз 9-қаватдан йиқилиб тушгани акс этган видеолар тарқалди. Воқеа 18 март куни бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 2011 йилда туғилган, Миробод туманида яшовчи вояга етмаган қиз Яшнобод туманидаги Содиқ Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган..
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.