Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда яна йўллар ёпилади! Ҳаракат чекланадиган кўчалар ва муддатлар эълон қилинди

Тошкентда яна йўллар ёпилади! Ҳаракат чекланадиган кўчалар ва муддатлар эълон қилинди

Қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли баъзи йўлларда ҳаракатланиш чекланади.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сабабли Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли кўчаси кесишмасидан Қаландар кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 17 май соат 22:00 дан 19 май соат 08:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 17 май соат 22:00 дан 21 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги бу вақт мобайнида ҳаракатланиш учун муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.

Киритилди: 10:53 18.05.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!