Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда яна бир "замонавий ўғирлик" жинояти фош этилди

Тошкентда яна бир "замонавий ўғирлик" жинояти фош этилди

Тошкент шаҳрида яшовчи 61 ёшли фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, "номаълум шахс" унинг банк картасидан 1.515.000 сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Маълум бўлишича, М.А. сохта ҳавола яратиб, уни "онлайн кредит" ёки "моддий ёрдам олиш учун бу манзилга банк карта маълумотингизни киритинг" мазмунидаги сохта рекламалар билан, турли канал ва гуруҳларда тарқатиб, банк карта бошқарувини бериб қўйган фуқароларнинг пулларини яширин равишда талон-торож қилиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

⚖️Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️❗️❗️Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

Киритилди: 16:59 06.07.2024. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!