Тошкентда «Diplomat university» номли хусусий университет очилиши мумкин. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, деб ёзади "gazeta.uz".
Университетда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, юриспруденция ва халқаро муносабатлар йўналишларида кадрлар тайёрланади.
Университетда ўқиш кредит тизимида, таълимнинг кундузги, онлйн ва кечки шаклларида, ўзбек, инглиз ва бошқа тилларда ташкил этилади.
Қарорда фуқаро Дилшод Сайдаменов таъсисчилигидаги «Diplomat university» 2022 йил 1 августга қадар барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилиниши кўзда тутилган.
«Diplomat university» Миробод тумани, Матбуотчилар, Сайилгоҳ ва Ота Турк кўчалари кесишмасида жойлашиши режалаштирилган.
Блогер Bankiroff эътибор беришича, бу манзилда жойлашган ва бўш бинолар орасида фақат ДХХнинг собиқ марказий биноси жойлашган. Бино президент фармонига асосан сотувга қўйилган эди.