Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда яна бир кўча ёпилиши сабабли автобуслар ҳаракати ўзгаради

Тошкентда яна бир кўча ёпилиши сабабли автобуслар ҳаракати ўзгаради

Шота Руставели кўчасининг Grand Mir меҳмонхонасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча қуйидагича ўзгартирилади:

✅ Ягона тарафлама ҳаракат:

🔹 18, 38, 58, 81-сонли йўналишлар – Grand Mir меҳмонхонасидан Бобур кўчасигача бир томонлама ҳаракатда бўлади.

🏙 Шаҳар маркази томон йўналишлар:

🔹 18-сонли йўналиш: Бобур – Нукус – Миробод кўчалари орқали
🔹 38-сонли йўналиш: Муқимий – Нукус 2 – Ойбек кўчалари орқали
🔹 58-сонли йўналиш: Бобур – Нукус – Ойбек кўчалари орқали

🔁 Бошқа ўзгаришлар:

🔹 57, 98-сонли йўналишлар: Юсуф Хос Ҳожиб – Бобур кўчалари орқали
🔹 67-сонли йўналиш: Ойбек – Шаҳрисабз – Миробод – Нукус кўчалари орқали (иккала томонда ҳам)
🔹 81-сонли йўналиш (Қўйлиқ бозори томон): Юсуф Хос Ҳожиб – Бобур кўчалари орқали
🔹 2, 12, 40, 45, 80, 94, 127-сонли йўналишлар: Муқимий кўчасининг Бобур кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган оралиқдан ҳаракатланади.

Киритилди: 13:57 08.08.2025. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!