Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси суратлари тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳодиса 23 октябрь куни тахминан соат 05:00 да Шота Руставели кўчасида юз берган.
Украина фуқароси 30 ёшли Артур Г. Nissan’ни ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон устунга бориб урилган. Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 28 ёшли йўловчи Кристина К. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.